Маданий меросга етказилган зарар учун жиноий жавобгарлик жорий этилади
Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати Жиноий кодексга тузатишларни маъқуллади. Уларга кўра моддий маданий мерос объектларини бузганлик ёки шикастлаганлик учун жазо янада кучайтирилади.
Ҳозир жиноий жавобгарликка, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланганидан кейин содир этилган давлат томонидан ҳимояга олинган моддий маданий мерос объектларини қасддан йўқ қилганлик, бузганлик, зарар етказганлик учун тортиляпти.
Бундан ташқари, айни дамда бундай ҳаракатлар энг кам иш ҳақининг 50 баробаригача бўлган жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишларига жалб қилиш ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланмоқда. Қонунга тузатишлар киритилганидан кейин эса жарима миқдори энг кам иш ҳақининг 100 дан 300 баробаригачасини ташкил қилади.
Шарҳлар