Энди ДХХ президентни қўриқламайди
Олий Мажлис Сенати қатор қонунчилик ҳужжатларига тузатишларни ўз ичига олувчи қонунни қабул қилди. Унга кўра президентни, унинг оила аъзоларини ҳамда Ўзбекистонга ташрифи чоғида хорижий давлатлар раҳбарларини Президентнинг давлат хавфсизлик хизмати қўриқлайди. Аввал ушбу ваколатларнинг бир қисми Давлат хавфсизлик хизматига тегишли эди.
Ўзбекистон Президентининг давлат хавфсизлик хизмати (ПДХХ) террорчиликка қарши курашиш бўйича давлат органлари рўйхатига киритилган.
Шунингдек ПДХХ қўриқланаётган шахсларнинг доимий ва вақтинчалик бўлиш объектларининг ҳамда уларнинг ҳаракатланиш йўналишларининг хавфсизлигини ҳам таъминлайди.
Ушбу хизмат ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ваколатларга ҳам эга бўлади: қўриқланадиган шахсларнинг манфаатлари, хавфсизлиги ва дахлсизлигини ўз ичига олувчи ҳуқуқбузарликларга мойил шахсларни рўйхатга олади.
Шарҳлар