Татаристондаги корхоналарга дронлар ҳужум қилди

Фото: smotri_media

Россия таркибига кирувчи Татаристон республикасининг Елабуга ва Нижнекамск шаҳарларидаги корхоналарга дронлар ҳужум қилди, деб хабар беради “Коммерсантъ” республика раҳбари матбуот хизматига таяниб. Елабугада бир неча киши жабрланган, аммо иқтисодий зонадаги технологик жараён жиддий бузилмаган.

Портлашлар “Алабуга” махсус иқтисодий зонаси ҳудудидан эшитилган. Елабугада маҳаллий политехника коллежи ётоқхонаси бинолари зарар кўрган, у ердан одамлар эвакуация қилинган. Зарба иккита дрон ёрдамида берилган.

Татаристонда хизматлар юқори шайлик режимига ўтказилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.