Андижон вилоятида яна бир ҳоким ишдан бўшади
Андижон вилоятининг Жалолқудуқ тумани ҳокими, сенатор Содиқжон Турдиев саломатлиги туфайли истеъфога чиқди, – маълум қилади xabar.uz.
«Охирги пайтларда Содиқжон ака касал эди. У бир неча ой ичида уни бўшатишларини илтимос қилганди. Саломатлиги яхши эмаслиги туфайли унинг илтимосини қабул қилдик. Унинг ўрнига ҳоким вазифасини вақтинчалик бажарувчи қилиб туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Зокиржон Давроновни тайинладик», – дейди Андижон вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов.
Улашиш:
Шарҳлар