ИИББ: мажбуран ҳеч кимнинг соқоли олинмаган ва олинмайди
ИИББда қайд этишларича, 23-24 август кунлари ҳақиқатдан ҳам “Малика” бозрида ишлайдиган баъзи шахслар бўйича ўғрилик, ўғирланган қўл телефонларини сотиб олиш ва сотиш фактлари асосида қўзғатилган жиноят иши доирасида тезкор тадбирлар ўтказилган.
«Суҳбатга таклиф этилганлар соқоли бор ёки йўқларга ажратилмаган, аммо таъкидлаш жоизки, соқоллилар у ерда кўпчиликни ташкил этади», – дейди ИИББ матбуот хизмати.
“Алоҳида фуқароларга ташқи кўринишларини биометрик паспортдаларидаги расмларига мувофиқлаштириш тавсия этилган. Деярли барча ушбу илтимосни тўғри тушунди. Кўплар соқол қўйиб юриш улар учун муҳим эмаслигини, балки вақт йўқлиги, модага тақлид қилиш ва бошқа сабабларга кўра соқолларини олмаганларини маълум қилишди.
Шу билан бирга қатъий маълум қиламизки, юқоридаги ҳолатга диний мазмуннинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Қолаверса, бу вазиятда диндорларнинг ҳиссиётлари билан ўйнашиш, мазкур мавзуни бўрттириш ноўриндир” – дейилади хабарда.
Шарҳлар