Президент маъмурияти тузилмасида ўзгаришлар амалга оширилди
Ёшлар Иттифоқининг собиқ раиси Қаҳрамон Қуронбоев Ўзбекистон Президентининг давлат хизмати ва давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Ёшлар Иттифоқининг телеграм канали хабар беради.
Қаҳрамон Қуронбоев2018 йил июнида тўй кортежини тўхтатиб, келин-куёвни таксига ўтқазиб юборган ҳолатдан кейин машҳур бўлиб кетганди.
Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев Ёшлар Иттифоқининг янги раисига айланди.
2017 йил июлда Саъдуллаев халқ таълими вазирининг энг ёш ўринбосарига айланган эди.
Шерзод Кудбиев Президентнинг давлат хизмати ва давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчисига айланди. Кудбиев Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимидан озод этилди.
Президентнинг давлат хизмати ва кадрлар захираси масалалари бўйича собиқ маслаҳатчиси Умар Исмоилов Президентнинг давлат хизмати ва кадрлар захираси масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосарига айланди.
Шарҳлар