ИИВ Террорчиликка қарши курашиш бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Подполковник Нуриймон Абулхасан Ички ишлар вазирлигининг Террорчиликка ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармасида бўлим бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар беради.
У 2018 йил апрель ойидан бошлаб Диний ишлар бўйича қўмита раисининг ўринбосари – диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш бўйича Ахборот-таҳлил марказининг директори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётганди. Энди бу лавозимга Дилшод Эшнаев тайинланди.
Улашиш:
Шарҳлар