Диний ишлар идорасидаги можаро суд курсисига олиб келди

Тошкентда жамоатчилик хавфсизлигига таҳдид солувчи ахборотни тарқатишда айбланаётган шахслар устидан суд жараёни бошланди. Бу ҳақда Daryo нашри Олий суд ахборот хизматига таянган ҳолда хабар беради.
 
Рустамбек Каримов 244-1 модданинг 1-қисми (жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш), Тўлқинбек Астанов 244-1 модданинг 3-қисми “г” банди бўйича айбланмоқда. Суд Тошкент шаҳар судининг судьяси Ориф Қиличев раислигида ўтказилмоқда.
6 сентябрь куни суд айбланувчиларни тинглади, жараён давом этмоқда.
 
2019 йил 8 апрелда Тўлқин Астанов ва Рустам Каримов Ўзбекистон Диний ишлар идорасига филология фанлари номзоди Эргаш Очиловнинг “Маърифат дафтари” китобидаги “Сумалак” ҳикоясини шахсан муфтий Усмонхон Алимов изоҳлаб беришини талаб қилиб келишади.

Уларга идора раҳбари хизмат сафарида эканини айтиб, муфтий ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур билан учрашишни таклиф қилишади. Шу тариқа, улар шайх билан “ҳалол” сертификати, ўқув муассасаларида ҳижобда юриш ҳақида суҳбат қуришади. Кейин Абдулазиз Мансур уларга китоб совға қилади.

Бироқ Астанов билан Каримовни Абдулазиз Мансурнинг жавоблари қониқтирмайди, улар Ўзбекистон Мусулмонлар идорасида жанжал кўтаради ва натижада, милиция томонидан уларга нисбатан маъмурий баённома тузилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.