Аралаш яккакурашлар жангчиси Муслим Омонов Тошкентдаги муштлашувда ҳалок бўлди
10 сентябрдан 11 сентябрга ўтар кечаси тахминан соат 00.50 да Юнусобод туманидаги қаҳвахонада ёш йигитлардан иборат иккита гуруҳ ўртасида жанжал чиқади, муштлашувнинг ўзи эса Шайҳонтоҳур туманида содир бўлади.
Муштлашувнинг учта иштирокчиси, шу жумладан Муслим Омонов тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган, у ерда Омонов жон берган.
Ушбу воқеа юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноий Кодексининг 104-моддаси “д” бандининг 3-қисми бўйича (“Қасддан оғир тан жароҳатини етказиш”) жиноий иш қўзғатилди. Жанжалнинг барча иштирокчилари аниқланган, ҳозир тергов ишлари олиб борилмоқда, дея қайд этади ИИББ.
Улашиш:
Шарҳлар