Банк Ipak yoli. Мобил илова ишламай қолди
Бугун эрталаб Ipak yoli банки мобил иловасининг фойдаланувчилари ўз смартфонларининг экранида карталаридаги қолдиқ маблағлар нол ҳолатда турганини кўришди. Мобил илова орқали банкка мурожаатлар ҳеч қандай натижаларни бермади.
Банк бўлимларига қўнғироқлар ҳам жавобсиз қолди. Банкка борганда эса, банк ходимлари илова фойдаланувчилари каби ҳайрон қолиб, мобил тизим яхшиланиши мумкинлигини айтган ҳолда фақат елкаларини қисишди, холос.
Ipak yoli банкининг пластик карталаридан фойдаланувчиларни тинчлантиришга шошамиз. Пул маблағлари ҳисобдан ечиб олинмаган ва бу киберфирибгарларнинг фишинг-ўйинлари эмас. Карталарнинг ўзи нормал ишлаяпти, фақат мобил илова ишламай қолган.
Улашиш:
Шарҳлар