Сарвар Бабаходжаев Президент ва махсус мактабларни ривожлантириш агентлигининг директори этиб тайинланди
Сарвар Бабаходжаев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижодий ва ихтисослашган мактабларни ривожлантириш агентлигининг директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Газета.uz нашри Халқ таълими вазирлигининг матбуот хизматига таянган ҳолда хабар беради.
Ўтган йилдан бошлаб Бабаходжаев халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётганди.
13 сентябрдаги ҳукумат қарори билан Нозим Файзибаев агентлик директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Улашиш:
Шарҳлар