Оксана Чусовитина Парижда олтин медални қўлга киритди

Таянчли сакрашда Чусовитина 14300 балл тўплади. Иккинчи ўринни Венгриядан Сара Питер (13900 балл), учинчи ўринни эса Франческа Санти (Чили, 13750 балл) эгаллади. FIG World Challenge Cup мусобақалари Парижда 14-15 сентябрь кунлари бўлиб ўтди.

Ушбу турнир келаси ойда Штутгартда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига ўзига хос тайёргарлик бўлди.

Оксана Чусовитина 2013 йилдан буён Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Чусовитина еттита Олимпиада ўйинларининг иштирокчиси ва гимнастика тарихидаги ягона спортчи сифатида Гиннес рекордлар китобига киритилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.