Ўзбекистонлик аёл Россияда ўз чақалоғини 35 000 рублга сотишга уринди

Ўзбекистонлик аёл Россияда ўз чақалоғини 35 000 рублга сотишга уринди

Россияда 35 ёшли ўзбекистонлик аёл вояга етмаган шахсни сотишга уринганликда айбланмоқда.

Маълум бўлишича, аёл ўзининг ҳомиладорлигини қариндошларидан яширмоқчи бўлган. Ушбу факт овоза бўлмаслиги учун у ҳали ўша пайтда туғилмаган боласини дунёга келганидан кейин фарзандсиз оилага сотишга қарор қилади.

Шу йилнинг март ойида аёл ўғил туғиши билан танишлари орқали дарҳол харидор излай бошлайди. Бир ярим ойдан сўнг “харидорлар” топилади – уларнинг ролида полиция ходимлари чиқади.

“Аёл 6 май куни болани харидорга 35 минг рублга сотаётган пайтида қўлга олинди. Аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди”, – дейди Республика Тергов қўмитаси область Тергов бошқармаси раҳбарининг ОАВ билан алоқалар бўйича катта ёрдамчиси Наталия Куницкая.  

Айни пайтда айблов хулосаси берилган иш материаллари судга кўриб чиқиш учун юборилган, деб ёзади “Волга Медия” ресурси.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.