Андижонда аёллар оммавий муштлашув уюштирди

Андижон шаҳрининг Янгибозор ҳудудида 20 га яқин аёл оммавий муштлашув уюштирди, дея хабар беради Daryo.

11 сентябрь куни Буюк Турон кўчасида кўп қаватли уй ёнида бир неча аёл жанжаллашади, кейин эса келишмовчилик муштлашувга айланиб кетади. Аёлларни ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари ажратади.

Маълум бўлишича, жанжалга аёллардан бирининг квартирасидаги таъмирлаш ишларининг шовқини сабабчи бўлган.

Андижон вилоят ИИБ матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, тўрт нафар аёл рўйхатга олинган. Бундан ташқари, терговгача текширув ишларидан кейин уларга қарши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41 (ҳақорат қилиш) ва 52 (енгил тан жароҳатини етказиш) моддалари бўйича маъмурий иш қўзғатилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.