Дархондаги дарахт кесувчилар 86,6 млн сўмлик зарарни тўлайди

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги “Асака” маҳалласида 19 сентябрь куни иккита чинор дарахти ноқонуний кесилган эди. Давлат экология қўмитасининг маълумотларига кўра, дарахтлар “нотўғри шакл бериш туфайли кучли шикастланган”. Диаметри 112,7 см бўлган яна бир чинор дарахти эса ўсиш нуқтасида шикастланган.

Шу тариқа ўсимликлар оламига 86 567 800 сўм миқдорида зарар етказилган. Қонунбузарлар Тошкент вилоятининг Қибрай туманида истиқомат қилувчи А.К. ва М.К. бўлиб чиқди. Ўз навбатида, уларни ХУЖМШ илтимосига кўра хусусий тадбиркор Даврон Юсупов ёллаган.

Дарахт кесувчиларнинг қўлида Мирзо Улуғбек туман ҳокимлигининг 23 августдаги 38-сонли қарори бўлган, у фақат 2 сентябрга қадар амал қилган ва бунинг устига юқорида тилга олинган эмас, балки бошқа дарахтларни кесиш учун берилган.

Тўпланган ҳужжатлар Жиноий кодекснинг 198-моддасига биноан жиноий иш қўзғатиш ва тегишли чоралар кўрилиши мақсадида Тошкент шаҳар прокуратурасига тақдим этиш учун тайёрланмоқда.

Воқеа содир бўлган куни Ўзбекистон экологик партияси чинорлар кесилган жойда пикет ўтказди. Партия раиси Борий Алихонов ушбу тадбир пиар экани ҳақидаги айбловларни рад этди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.