Ягона ахборот сиёсати концепцияси халқаро грант маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади

Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ягона давлат ахборот сиёсати концепциясини муҳокамага қўйди. Молиялаштириш маблағлари, яъни давлат органлари ва бошқа ижрочи ташкилотларнинг маблағлари орасида шунингдек халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари ва беғараз ёрдами, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик бадаллари ҳамда қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳам бор.

Лойиҳада Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ягона давлат ахборот сиёсати концепциясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, Концепция ва Чоралар дастурини бажариш ҳамда ОАВ ва ахборот ресурсларини ривожлантириш соҳаларининг координатори қилиб белгиланди.  

Шунингдек лойиҳага кўра Агентлик миллий ОАВ, журналистлар, блогерлар, фуқаролик жамияти институтлари, жамоатчилик вакилларининг саъй-ҳаракатлари ва имкониятларини ахборот соҳасидаги вазифаларни ҳал этишда бирлаштиришга қаратилган фаолиятни ҳам амалга оширади.

Лойиҳага мувофиқ ягона давлат ахборот сиёсати – бу фуқароларнинг сўз эркинлиги ва ахборотдан фойдаланишга, давалт ва фуқаролик жамиятинининг манфаатларини қониқтирадиган ахборотни ишлаб чиқиш ва тарқатишга бўлган конституциявий ҳуқуқларини таъминлашга йўналтирилган давлатнинг тизимли тадбирлари, воситалари ва нормалари мажмуидир.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.