Туяқушларни олиб келишга ваъда берган тадбиркор фирибгарлик учун қўлга олинди

Straus House МЧЖнинг мансабдор шахсларига нисбатан ЎзР Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (ўта йирик миқдорда содир этилган фирибгарлик) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Kun.uz хабар беради.

Ташкилот муассиси Иброҳим Исроилов гумондор сифатида жалб этилди ва унга нисбатан ҳибсда сақлаш эҳтиёт чораси қўлланди.

“Фирибгарлик” моддаси бўйича энг кам иш ҳақининг 500 баробаридан бошланадиган сумма (111,5 млн.сўм ёки $12 минг ) ўта йирик миқдордаги жарима ҳисобланади. Ушбу модда бўйича максимал жазо саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум этишни кўзда тутади.

Маълум бўлишича, Straus House МЧЖ вакиллари кейинчалик етиштириш учун Африка страуси болаларини Жанубий Африка Республикасидан 90 кун ичида етказиб бериш ҳақида шартнома тузган. Шартномалар 2019 йил январь ойидан апрель ойигача Тошкент шаҳри, Андижон, Фарғона, Наманган, Бухоро ва Қашқадарё вилоятида истиқомат қилувчи юридик ва жисмоний шахслар билан тузилган. Straus House МЧЖнинг мансабдор шахслари 300 дан ортиқ фуқародан йирик миқдорда пул маблағларини олган. Аммо улар қанчалиги ошкор этилмаяпти.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.