Ўзбекистонда кучли таъсир қилувчи препаратлар рўйхати тасдиқланди
ЎзР Вазирлар Маҳкамаси кучли таъсир қиладиган моддалар рўйхатини тасдиқлади. Унга 78 та препарат киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигига таянган ҳолда мухбиримиз хабар беради.
Қайд этиб ўтамиз, 27 сентябрь куни “Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир кўрсатувчи моддалар айланмасини тартибга солиш тўғрисида”ги қарор қабул қилинганди.
Шунингдек Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа ташкилотларнинг кучли таъсир кўрсатувчи моддаларни сотиш ва уларнинг ноқонуний айланмаси масалалари бўйича ахборотини кўриб чиқиш билан шуғулланадиган экспертлар гуруҳининг таркиби ҳам тасдиқланди.
Жумладан, экспертлар гуруҳи дори воситаларининг нотиббий мақсадларда истеъмол қилиниши бўйича мониторинг натижаларини ўрганади. Экспертлар гуруҳининг фаолияти жамоатчилик асосларида амалга оширилади.
Шарҳлар