Ўзбекистон Афғонистоннинг 600 млн долларини тежайди

Ўзбекистон Афғонистоннинг 600 млн долларини тежайди

Ўзбекистон энергетика вазирлиги билан имзоланган келишув туфайли Афғонистон кейинги 10 йил ичида электр энергияси харажатларидан $ 600 млн тежайди. Бу давр ичида Афғонистон импорт қиладиган электр энергиянинг ҳар бир киловатт соати учун бор-йўғи 5 центдан тўлайди (солиштириш учун: Россия ўз электр энергиясини 38 центдан сотмоқда). Шунингдек Ўзбекистон электр узатиш линияларига техник хизмат кўрсатиш харажатларини ҳам қоплайди.

Келишувга кўра, Афғонистон тизими Ўзбекистоннинг электр узатиш линиялари тизими билан синхронлаштирилади. Бу афғон энергетиклари томонидан Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондан энергия сотиб олаётганда техник муаммоларни бартараф этади.

Афғонистон томонидан Ўзбекистон электр энергиясини импорт қилиш бўйича олдинги келишувлар бир йил билан чекланиб, нархи халқаро ставкалар бўйича белгиланарди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.