Бизга жавоб беришмади: Давлат тест маркази (янгиланди)
Янгиланди: сўровга жавоб беришди.
«13 сентябрь куни Давлат тест синов маркази 89-02-6652 сонли хатга жавоб берди ва уни кўрсатилган манзил бўйича юборди». Бироқ хат адресатга қайтиб келди.
«Давлат тест маркази ОАВнинг ҳамма турлари, шу жумладан Anhor.uz билан ҳам ҳамкорликка ҳар доим тайёр», – дейилади марказнинг хабарида
Ушбу рукн остида бизнинг мурожаатимизга жавоб бермаган давлат идоралари, яъни “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунини писанд қилмаган ташкилотлар ҳақида маълумот бериб борилади.
Давлат тест маркази Anhor.uz нашрининг 2019 йил 1 сентябрдаги сўровига жавоб бермади. Таҳририят мурожаатида биз 2019 йилда Ўзбекистон вилоятлари бўйича ўқишга кирган талабалар сони ҳақидаги маълумотларни сўрагандик. Сўров ДТМ томонидан 10 сентябрь куни қабул қилинди, бунинг устига 5 сентябрь куни ҳам ахборот олишга электрон сўров юборилганди.
Хулоса: ДТМ “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунни (19-модда) бузди, унга кўра ОАВнинг сўрови узоғи билан 7 кун кўриб чиқилади.
Шарҳлар