Кечки Анҳор: 8 октябрь янгиликлари

Кечки Анҳор: 8 октябрь янгиликлари

Фарзанд боқиб олишга фақат махсус курсларни ўтагандан кейингина рухсат берилади. 1 ноябрдан бошлаб туман ва шаҳар ҳокимликлари шундай курсларнинг таъсисчиларига айланади. Нодавлат муассасалари ва жисмоний шахслар ҳам бундай курсларни ташкил қилишлари мумкин, аммо фақат Халқ таълими вазирлиги ва маҳаллий ҳокимликлар билан келишган ҳолда.
 
Андижонда ўқитувчиларни дўппослаган шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилдиНизо иккита педагог математика ўқитувчиси Д.Ю.га кечиккани ва кийим кийиш маданиятини бузгани учун танбеҳ бергани боис содир бўлган. Математика ўқитувчиси ўз турмуш ўртоғига шикоят қилишини айтиб қўрқитган. Натижада унинг турмуш ўртоғи  иккита оғайниси билан мактабга келиб, педагогларни урган. Жабрланганлар касалхонага ётқизилган, уларнинг ҳолати “яхши” сифатида баҳоланмоқда.
 
19 нафар тарбияланувчи бола заҳарланган Бекободдаги 15-сонли боғчанинг учта ходимаси ишдан бўшатилди. Болаларнинг заҳарланишига овқатларни тайёрлаш технологиясининг бузилиши, тўғри келмайдиган меню ҳамда озиқ-овқат блоки ходимлари ва боғчадаги бошқа ходимлар томонидан санитария-гигиена қоидалари ва нормаларига амал қилмаслик сабабчи бўлган. Боғчада катта тозалаш ишлари, дезинфекциялаш тадбирлари ва санитария узелларининг жорий таъмири ўтказилган.  
 
Анқара шаҳрининг бош прокурори Нодира Қодированинг ўлими ҳолатларига изоҳ берди. Юксел Кожаманнинг қайд этишича, тўппонча бир қўлда ушланган. Дастлабки тергов маълумотларига кўра, Қодирова ўз жонига қасд қилган. Бундан олдин Deutsche Welle мурдани Ўзбекистонда дафн этишдан олдин ювишганда унда ўқ билан яраланган иккита жой, кўкарган ва қон уюшиб қолган жойлар борлиги аниқлангани ҳақида хабар берганди. Нодира Қодирова Туркияда истеъфодаги генерал Ширин Уналнинг уйида бир йилдан ортиқ ишлаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.