Жаҳон банки: 2021 йилда Ўзбекистон ЯИМ 6% ни ташкил қилади

Жаҳон банки: 2021 йилда Ўзбекистон ЯИМ 6% ни ташкил қилади

Янги маърузада Жаҳон банки Ўзбекистонда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳаси 2019 йилнинг биринчи ярмида ўтган йил билан солиштирганда тез ўсганини қайд этади.

Жаҳон банкининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон ЯИМ 2019-2020 йилларда 5,6 % даражасида қолади, 2021 йилда эса 6% га ўсади, “чунки бозор ислоҳотлари экспорт билан шартланган янги ўсиш манбаларини очади ва норматив чекловларни енгиллаштиради”.  
 
«2019 йил июнида истеъмол нархларининг йиллик инфляцияси (2018 йил июнидаги 17,7% дан) 13,6% гача пасайган, бу ҳам озиқ-овқат, ҳам ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўсиши секинлашганини акс эттиради», – дейилади Жаҳон банкининг маърузасида.

«Инфляцион босим 2019-2020 йилларда кейинги нарх ислоҳотлари ва иш ҳақининг ошиши туфайли сақланиб қолиши мумкин, аммо ўрта муддатли истиқболда камайиши керак», – қайд этилади маърузада.
 
Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари Россия, Хитой ва Қозоғистонда валютанинг қадрсизланиши ва АҚШ долларига бўлган ички талабнинг ўсиши 2019 йил август ойида сўм курсининг АҚШ долларига нисбатан 8,8% га пасайишига олиб келди. Август ойининг охиридан бошлаб айирбошлаш курси барқарор бўлиб турди, бунга Марказий банкнинг яқинда қабул қилган эркин конвертацияга рухсат бериш ҳақидаги қарори туртки бўлди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.