ИШИД жанговар ҳаракатлари зонасидан Ўзбекистон фуқароларнинг иккинчи гуруҳи қайтмоқда (янгиланди)

ИШИД жанговар ҳаракатлари зонасидан Ўзбекистон фуқароларнинг иккинчи гуруҳи қайтмоқда (янгиланди)

Uzbekistan Airways миллий авиакомпаниясига қарашли Boeing 757-23P борти HY3510 рейси билан ИШИД жанговар ҳаракатлари зонасидан Ўзбекистон фуқароларини олиб қайтиш бўйича махсус операцияни бажармоқда. Рейс Бағдоддан амалга оширилади, дея хабар беради Aviaspotter.

«Эзгулик 2» инсонпарварлик амалиёти доирасида Тошкентга 64 нафар бола етказилган эди, уларнинг ҳаммаси Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, 39 таси ўғил бола, 25 нафари эса қиз бола. Ушбу болаларнинг ичида 14 нафари 3 ёшгача бўлган болалардир, 2 нафари етим. 

Ушбу амалиёт Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи бўйича Ироқ ҳукумати ва БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) билан ҳамкорликда амалга оширилганди. ЎзА тарқатган хабарда инсонпарварлик амалиёти давом эттирилиши қайд этилади.


If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.