Тожикистонда юз берган ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси жабрланди

Тожикистонда юз берган ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси жабрланди

Душанбе-Хўжанд трассасида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Ўзбекистон фуқароси жароҳатланган, автомобилдаги Тожикистон фуқароси эса ҳалок бўлган. Бу ҳақда “Азия-Плюс” нашри Тожикистон ИИВ матбуот хизматига таянган ҳолда хабар беради.

Авария 9 октябрь куни Варзоб тумани ҳудудида содир бўлган. «Лексус-470» русумли автомашина ҳайдовчиси Илҳомжон Ибрагимов автомобилни бошқаролмай қолган ва натижада у ағдарилган. Автомобилда кетаётган йўловчи Ёвон тумани фуқароси  Маҳмуд Асадов касалхонага олиб кетилаётган пайтда олинган жароҳатлардан жон берган, бошқа йўловчи Ўзбекистон фуқароси Рафторбек Жумаев эса жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.

Айни пайтда ушбу воқеа ҳолатлари аниқланмоқда, қайд этади ИИВ матбуот хизмати.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.