Кечки Анхор: 14 октябрь янгиликлари
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Avto Oltimish Oy компаниясининг бутун Ўзбекистон бўйлаб офисларида тинтув ишларини ўтказмоқда. UzAuto Motors компаниясининг Ички ишлар вазирлигига мурожаати жиноий иш қўзғатилиши учун асос бўлди. Avto Oltimish Oy компаниясига нисбатан “пул маблағлари ва бошқа мулкни жалб этиш бўйича ноқонуний фаолият” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Енгил атлетикачи Светлана Радзивил Олимпиада-2020 да иштирок этaди. Спортчи енгил атлетика бўйича Ўзбекистон Очиқ чемпионатида 1.96 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди ва Олимпиада лицензиясига эга бўлди.
Силлий гвардия ваколатлари кенгайтирилади. Олий Мажлис Сенати ўзининг 23-ялпи мажлисида қонунчиликка тузатишларни маъқуллади. Уларга кўра, Миллий гвардия органлари шахсий кўрикдан ўтказиш ва буюмларни кўрикдан ўтказиш ҳуқуқига эга бўлди. Шунингдек, Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларини бажармаслик энг кам иш ҳақининг 0,5 дан 2 бараваригача жарима солинишига олиб келади.
Хонанда Жаҳонгир Отажонов лицензиядан маҳрум бўлди. Лицензия “Алоҳида фаолият турларини лицензиялаштириш тўғрисида”ги ЎзР Қонунининг 23-моддаси ва Ўзбекистон Ресмпубликаси Вазирлар Маҳкамаси қарори талаблари ва шартларини мунтазам равишда бузганлик учун 14 октябрдан бекор қилинади.
Шарҳлар