Яқин ярим йил ичида Қозоғистондан Ўзбекистонга чорва олиб кирилмайди
Қозоғистон қишлоқ хўжалик вазирлиги ва бош вазир биринчи ўринбосари – молия вазири 2019 йил 10 октябрь куни “Қишлоқ хўжалик молларини олиб чиқишнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қўшма буйруқни имзолади. Бу ҳақда Zakon.kz хабар беради.
Ҳужжатга кўра, Қозоғистон Республикаси ҳудудидан тирик йирик шохли молларни, хусусан бир ёшга етмаган урғочи молларни, бир ёшдан ошган ғунажинларни, сигирлар, қўйлар ва эчкиларни ҳамда совлиқ қўйларни олиб чиқиш олти ой муддатга тақиқланади.
Қўшма буйруқ биринчи расмий чоп этилган кундан (11 октябрь) бошлаб 10 тақвим кунидан сўнг кучга киради
Бундан олдин Қозоғистон Қишлоқ хўжалик вазирлиги асосан Ўзбекистонга экспорт қилинган урғочи молларни олиб чиқишга чеклов жорий этганди. Бироқ Қозоғистон парламенти Сенати сентябрь ойида чорва олиб чиқилишини тўлиқ тақиқлашни таклиф қилди.
Шарҳлар