Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ядро-энергетика дастури учун Кадрлар салоҳиятини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлади. Унга мувофиқ ядро энергетикаси дастури учун кадрлар тайёрлашга давлат буюртмаси шакллантирилади.

Бунинг учун ушбу кадрларга бўлган эҳтиёж белгиланади, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш мақсадларида мутахассисликлар рўйхати шакллантирилади.

Ходимлар қуйидаги йўналишлар бўйича тўрт босқичда тайёрланади: юқори раҳбар ходимлар, эксплуатацион ходимлар, ёрдамчи техник ходимлар, маъмурий-бошқарув ходимлари.