Қорақалпоғистондаги Жаслиқ ёпиқ қамоқхонасида умрбод қамалганлар учун янги хибсхона қурилади. Бу ҳақда Sputnik нашри ИИВ матбуот котиби Шохрух Ғиёсовга таянган ҳолда хабар беради.

«Умрбод қамалган махбусларнинг кун тартиби умумий ёки қаттиқ режимдаги колонияларнинг кун тартибидан фарқ қилгани боис алоҳида ижро муассасасини қуришга қарор қилинди. Ушбу колония қуриб битганидан кейин умрбод қамалган махбуслар шу ерга ўтказилади. Ҳозирча улар бошқа колонияларга жойлаштирилган», - дейди матбуот котиби.