Суд Яккабоғ тумани ҳокимининг ўринбосарини ёқишга уриниш ҳақидаги иш бўйича ҳукм чиқарди

Суд Яккабоғ тумани ҳокимининг ўринбосарини ёқишга уриниш ҳақидаги иш бўйича ҳукм чиқарди

18 октябрь куни Чирчиқ туман жиноий ишлар бўйича суди судья Лутфулла Мамаражабов раислигида тадбиркор томонидан Яккабоғ тумани ҳокимининг ўринбосарини ёқишга уриниш ҳақидаги ишни кўриб чиқди.

Суд қарорига мувофиқ тадбиркор Бахриддин Исомов Жиноий кодекснинг 25-моддаси (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноятни содир этишга уриниш) ва 98-моддасида (кучли руҳий ларза ҳолатида қасддан қотилликни содир этишга уриниш) кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Суд Исомовни икки йилга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилди.

Ҳоким ўринбосари Мансур Тўймаевга нисбатан эса бир йилга озодликдан маҳрум қилиш ва энг кам иш ҳақининг 510 баробари миқдорида (103 392 300 сўм) жаримага тортиш жазоси белгиланди.

Яккабоғ ҳокими ўринбосарини ёқишга уриниш билан боғлиқ воқеалар ҳақида бу ерда ўқиш мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.