Буюк Британияда ўзбек пахтаси учун имтиёзли тарифлар қайта кўриб чиқиладими

Буюк Британияда ўзбек пахтаси учун имтиёзли тарифлар қайта кўриб чиқиладими

Буюк Британияда юрист-ҳуқуқ ҳимоячиларидан иборат жамоа суд орқали ўзбек пахтаси учун имтиёзли тарифлар қайта кўриб чиқилишига эришди. Уларнинг сўзларига кўра, бу  имтиёзлар ғўза экиш ва ҳосилни йиғиш даврида оммавий тарзда ишга жалб этиладиган ва бепул ишлайдиган юз минглаб фермерларнинг машаққатли меҳнатидан фойдаланган ҳолда яратилган товарлар импортига кўмаклашади. Бу ҳақда «Фергана» сайти The Guardian нашрига таянган ҳолда хабар беради.  
 
Ўзбек пахтасига қарши кампанияни инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон-Германия форуми ва Глобал юридик ҳаракатлар тармоғи (Global Legal Action Network, GLAN) бошлади. Улар суд харажатларини қоплаш учун маблағлар йиғиш бўйича краудфандинг кампаниясини ишга туширди.

Ўзбекистонга преференциялар Европа Иттифоқининг иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича савдо чоралари доирасида тақдим этилади ва 31 октябрдан кейин (бу брекзит – Буюк Британиянинг ЕИ дан чиқиши режалаштирилган сана) Буюк Британия томонидан тақдим этилишда давом этади.

2018 йилда инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон-Германия форуми 400 мингга яқин пахта қуллиги қурбонларини қайд этган бўлса, 2019 йилда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ишонтиришларига қарамасдан, пахта теримига ўқитувчилар, ҳарбийлар, давлат хизматчилари, пенсионерлар ва ОЎЮ талабалари мажбурланаётгани ҳақидаги хабарлар келишда давом этмоқда.
 
Буюк Британия Ўзбекистондан унча кўп бўлмаган миқдорда пахта импорт қилади, аммо GLAN ва Ўзбекистон-Германия форумида суд болалар меҳнати ёки мажбурий меҳнатдан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган барча товарларнинг Буюк Британияга олиб кирилишини тақиқловчи янги қонун ҳужжати учун асос тайёрлашини айтишмоқда.

«ЕИ ўзбек пахтасига ўхшаш мажбурий меҳнатдан фойдаланилган ҳолда ишлаб чиқарилган товарлар импортига рухсат бериб қолмасдан, балки “имтиёзли тарифлар”ни қўллаш ҳисобига бу ҳолатни рағбатлантирмоқда ҳам», — дейилади GLAN сайтида чоп этилган баёнотда.  Ривожланаётган мамлакатлардан келадиган товарлар учун мўлжалланган ушбу имтиёзли тарифлар ўзбек пахтасига нисбатан 1992 йилдан буён қўлланиб келинади, у пайтларда мажбурий меҳнат билан боғлиқ вазият ҳозиргига қараганда янада ёмонроқ эди», дея таъкидлашмоқда ҳуқуқ ҳимоячилари.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.