Украина Ўзбекистонга чорва молларни жўнатди
«Укрпроминвест-Агро» компанияси Ўзбекистонга 97 бош ғунажин жўнатди, дея хабар беради компания матбуот хизмати.
Ташкилот директорининг сўзларига кўра, компания хорижий ва маҳаллий харидорларга йилига 600 бошгача ғунажин таклиф қилиш имкониятига эга.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон олти ой муддатга мамлакатдан қишлоқ хўжалик чорвасини олиб чиқишни тақиқлаган эди.
Хусусан, 22 октябрдан кучга кирган тақиқ йирик шохли чорвага, бир ёшгача бўлган урғочи молларга, бир ёшдан ошган ғунажинларга, сигирлар, қўйлар ва эчкиларга ҳамда совлиқ қўйларга тааллуқли.
Улашиш:
Шарҳлар