Гимнастикачи Тахмина Икромова Испанияда 3 та медал соҳибаси бўлди

Тахмина Икромова
Фото: газета

Испаниянинг Марбеля шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Гран-при мусобақаси бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Париж-2024 лицензиати Тахмина Икромова 3 та кумуш медалга сазовор бўлди. У мусобақада кўпкураш, тўп ва булавадаги машқларда иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда МОҚ хабар беряпти.

Кўпкураш:

Стиляна Николова (Болгария) – 132.169 балл
Тахмина Икромова (Ўзбекистон) – 128.369
Даря Варфоломеев (Германия) – 127.936

Тўп:

Элжана Таниева (Қозоғистон) – 33.400
Тахмина Икромова (Ўзбекистон) – 32.600
Екатерина Веденеева (Словения) – 32.200

Булава:

Стиляна Николова (Болгария) – 34.550
Тахмина Икромова (Ўзбекистон) – 32.550
Ева Брезалиева (Болгария) – 35.550 (0.05 жарима)

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.