Қашқадарёда иккита ҳоким ўринбосарининг лавозими пасайтирилди
Қашқадарё вилоят ҳокимининг иккита ўринбосари туман ҳокимлари этиб тайинланди. Улар ўз лавозимларидан ишдаги камчиликлари учун бўшатилди, Ўзбекистон Президенти уларга “охирги имкониятни” тақдим этди, деб ёзади Газета.uz нашри вилоят ҳокимлигининг матбуот хизматига таянган ҳолда.
Вилоят ҳокимининг собиқ биринчи ўринбосари Ҳуррам Жўраев Чироқчи туман ҳокими Рустам Жўрақобиловнинг ўрнига ҳоким этиб тайинланди.
Ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича собиқ ўринбосари Бахтиёр Ражабов эса Равшан Комиловнинг ўрнига Миришкор туманига ҳоким этиб тайинланди.
Улашиш:
Шарҳлар