Кечки Анҳор: 29 октябрь янгиликлари
Amnesty International ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Нафосат Оллашукуровани озод этиш кампаниясини бошлади. Бундан олдин блогер суд қарори билан мажбурий даволаниш учун руҳий касалликлар шифохонасига юборилган эди. Оллашукурова журналист Маҳмуд Ражабнинг норозилик пиёда юришини ёритган.
ИИББ ички аъзолари олинган ўсмирларнинг жасади топилгани ҳақидаги маълумотни рад этди. Шунингдек идорада қайд этишларича, ИИББ ҳаққоний бўлмаган ахборотни тарқатаётган ва аҳоли орасида ваҳима туғдираётган шахсларни аниқлаш бўйича чоралар кўрмоқда.
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида икки кун ичида учта ЙТҲ содир бўлди. Улардан бирида “Камаз” автомобили йўлдан чиқиб кетган, икки киши ҳалок бўлган, яна иккитаси жароҳатланган. Бошқа иккита ЙТҲда эса саккиз киши жароҳатланган.
Тўрт киши “Навоийазот” қошидаги заводда номаълум газдан заҳарланган. Жабрланганлар касалхонага ётқизилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги вазиятни ўз назорати остига олди.
Atlasglobal компанияси Самарқанд ва Бухорога чартер рейсларини амалга оширади. 2020 йил ёз мавсумида ушбу турк авиакомпанияси томонидан 50 та рейс режалаштирилган.
Шарҳлар