Гаагадаги суд Исроил томонидан Фаластин ҳудудларининг эгаллаб олиниши қонунийлигини кўриб чиқади

Фото: Delfi

Бугун, 21 февраль куни БМТ олий судида Исроил томонидан Фаластин ҳудудларининг босиб олиниши қонунийлигини кўриб чиқиш бўйича эшитувлар чоғида АҚШ ва Россия ўз аргументларини тақдим этади.

2022 йилда БМТ Бош ассамблеяси Халқаро суд (Жаҳон суди деб ҳам аталади)га мурожаат қилиб, истилонинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида мажбурий бўлмаган хулоса чиқаришни сўраганди.

Жараёнда иштирок этмаётган Исроил суд аралашуви музокаралар йўли билан вазиятнинг тартибга солинишига зарар етказиши мумкин, дея ўз изоҳларини берганди. 2022 йилда Вашингтон суд хулосаси чиқарилишига қарши чиқди, бугун эса истилонинг қонунийлиги ҳақида қарор чиқара олмаслигини эълон қилиши кутилмоқда.

50 дан ортиқ давлат ўз далилларини 26 февралга қадар тақдим этади. Миср ва Франсия ҳам бугун чиқиш қилиши керак.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.