Мактабгача таълим вазирлиги Фарғонада болалар заҳарлангани ҳақидаги ахборотни рад этди
Мактабгача таълим вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган ахборот бўйича вазиятни ўрганди. Унда айтилишича, Фарғонадаги 9-сонли боғчада 20 га яқин бола овқатдан заҳарланиб, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига тушган.
Вазирлик берган маълумотларга кўра, 24 октябрь куни 11 нафар тарбияланувчи кўнгил айниши, қорин оғриғи билан касалхонага мурожаат қилган. Мутахассислар томонидан “ўткир диарея, алиментар этиология” ташҳиси қўйилган. 25 октябрь куни кўнгил айниши ва диареяга шикоятлар билан яна бир бемор мурожаат қилган.
«Айни пайтда касалхонада 10 нафар бола даволанмоқда. Уларнинг аҳволи қониқарли. Фарғона соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматининг маълумотларига кўра, болаларнинг ҳолати овқатдан заҳарланишдан эмас, балки ўткир диарея, алиментар этиология туфайли юзага келган. МТВ ижтимоий тармоқларда тарқалган ахборот қисман нотўғри тушунилган деб ҳисоблайди», – дея қайд этилади вазирлик хабарида.
Шарҳлар