Кечки Анҳор: 30 октябрь янгиликлари

Кечки Анҳор: 30 октябрь янгиликлари

Шавкат Мирзиёев илм-фан ҳақидаги қонунни имзолади. Қонунда алоҳида модда ёшларни илм-фанга жалб этишга бағишланган. ОЎЮга илмий фаолият натижаларини тижоратлаштириш билан шуғулланадиган ташкилотларни яратишга рухсат берилди.
 
Фарғона вилоятида кадастр ходими $25 минг пора олаётганида қўлга олинди. Бош прокуратура маълумотларига кўра, Э.М.га нисбатан “фирибгарлик”, “пора олиш” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.
 
Қашқадарёнинг Қамаши туманида содир бўлган ЙТҲ натижасида 10 киши жабрланган, бир киши ҳалок бўлган. Жабрланганларнинг учтаси касалхонага ётқизилган.
 
«Ўзкимёсаноат» компанияси “Навоийазот” ишчилари заҳарлангани ҳақидаги ахборотни рад этди. Компания берган маълумотларга кўра, ишчилар овқатдан заҳарланиш гумони билан касалхонага ётқизилган. Бундан олдин Соғлиқни сақлаш вазирлиги корхонада номаълум газдан тўрт нафар ишчи заҳарлангани ҳақида хабар берганди.
 
Ўзбекистон Президенти регбини ривожлантириш дастурини тасдиқлади. У ҳар бир олимпия захиралари ихтисослашган мактаб-интернатида регби бўлимларини ташкил қилишни кўзда тутади. Келаси йил баҳорга «Ёшлик», «Талаба», «МХСК», «Динамо», «Локомотив», «Касаба уюшмалари» ва бошқа жисмоний тарбия-спорт жамиятларида регби клубларини яратиш режалаштирилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.