Келаси йилдан электрон меҳнат дафтарчалари жорий этилади
2020 йил 1 январдан бошлаб “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро аппарат-дастурий мажмуи (“ЯММТ” ИФДМ) амалга киритилади, у электрон меҳнат дафтарчаси жорий этилишини кўзда тутади. Мазкур тизим рўйхатга олинадиган меҳнат шартномаларидаги маълумотлар асосида шаклланади.
Шу даврнинг ўзида янги меҳнат дафтарчаларини, амалдаги меҳнат шартномаларига киритилган ўзгаришларни ҳамда шартномаларнинг тўхташини “ЯММТ” ИФДМ да мажбурий рўйхатдан ўтказиш керак бўлади. Бунда 2020 йил 1 январга қадар тузилган амалдаги меҳнат шартномалари 2020 йил 1 сентябрдан кечиктирмасдан “ЯММТ” ИФДМда рўйхатдан ўтказилиши лозим. Меҳнат шартномаларини “ЯММТ” ИФДМда рўйхатдан ўтказиш ишлари иш берувчи томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
“ЯММТ” ИФДМдан фойдаланиш барча юридик ва жисмоний шахслар учун бепул ҳисобланади, дея қайд этилади Президент қарорида.
Шарҳлар