Қозоғистон автомобилларда нефть маҳсулотларини Ўзбекистонга олиб чиқишни вақтинчалик тақиқлади
2 ноябрдан бошлаб Қозоғистонда автомобилларда нефть маҳсулотларини Ўзбекистон, Қирғизистон ва Россияга олиб чиқишга тақиқ кучга кирди. Тақиқ олти ой амал қилади. Қўшма буйруқ энергетика, ички ишлар, молия вазирликлари ҳамда Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан имзоланди.
Ҳужжатда айтилишича, олиб чиқишга тақиқ ЕОИК ТИФ ТН кодларининг 2709, 2710, 2902, 3403, 3811 гуруҳларига тааллуқли товарларга тегишли. Шу билан бирга, ёнилғини кўпи билан 20 литр миқдорда автомашинанинг заводда ўрнатилган бензобакида ва алоҳида идишларда олиб чиқиш мумкин.
Қозоғистон Энергетика вазири Қанат Бозумбаевнинг сўзларига кўра, тақиқ бензин нархининг арзонлиги билан боғлиқ.
Улашиш:
Шарҳлар