Махсус хизматлар раҳбарлари кенгашининг Тошкент йиғилиши: 2019 йилда МДҲда 13 террорчилик ячейкасининг фаолиятига чек қўйилди
РФ, Озарбайжон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон махсус хизматлари 2019 йилда халқаро террорчилик ташкилотларининг 13 та ячейкаси фаолиятига чек қўйган ва 138 нафар жангарини қўлга олган. Бу ҳақда пайшанба куни МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари ва хавфсизлик органлари раҳбарлари кенгашининг йиғилишида Россия ФХХ директори Александр Бортников маълум қилди. Унинг сўзларини “РИА Новости” келтиради.
Бортниковнинг қайд этишича, май-октябрь ойларида чегара назорати террорчи ёки диний-экстремистик ташкилотларга алоқаси борлиги гумон қилинаётган 200 нафар МДҲ фуқаросини қўлга олган.
Белоруссия ДХҚ билан ҳамкорликда ноқонуний қурол етказиш каналига барҳам берилди, 400 та ўқотар қурол ва 9 мингта қурол-яроғ олиб қўйилди. Бундан ташқари, Россия, Белоруссия, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон махсус хизматлари “катта миқдорда наркотик ва психотроп моддалар” айланмасига барҳам бериб, гиёҳванд моддалар ишлаб чиқарувчи бир нечта лабораторияни ёпган.
Шарҳлар