Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари #АбдуллоҳҚаерда хэштегини ишга туширди

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари #АбдуллоҳҚаерда хэштегини ишга туширди

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари йўқолган Абдуллоҳ Тоҳировни қўллаб-қувватлаб #АбдуллоҳҚаерда хэштегини ишга туширди. Шунингдек Ёшлар Иттифоқи ҳам вазиятга ойдинлик киритишга уринмоқда.

Ёшлар Иттифоқининг матбуот хизмати қайд этишича, Абдуллоҳ Тоҳиров иши билан Ички ишлар вазирлиги эмас, балки бошқа идора шуғулланмоқда ва тез орада расмий маълумот берилади.

«Биз имкони борича Абдуллоҳ ва унинг яқинларига ёрдам қўлини чўзишга тайёрмиз. Айни пайтда Ёшлар Иттифоқи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан конкрет тафсилотларни олишга ва вазиятга ойдинлик киритишга урипяпти. Биз шаффоф ва очиқ жараённи ҳамда жамоатчиликка иш билан боғлиқ конкрет ахборот иложи борича тезроқ тақдим этилишини хоҳлаймиз», — дейилади Ёшлар Иттифоқининг хабарида.
 
Эслатиб ўтамиз, Абдуллоҳ Тоҳировнинг отаси ўғли ЙТҲга тушганидан кейин уни 26 октябрдан бери кўрмаган. Отанинг сўзларига кўра, Абдуллоҳ подполковник Қаҳрамон Эргашевга тегишли бўлган машинага урилган. Эргашевнинг айтишича, “ҳеч қандай ЙТҲ бўлмаган”. У Абдуллоҳнинг телефони билан боғлиқ “бир-икки нарса” борлигини ва тез орада бу ҳақдаги маълумот эълон қилинишини айтган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.