Ўзбекистонда Хитой анъаналари асосида шифобахш гиёҳлардан препаратлар тайёрлаш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда Хитой анъаналари асосида шифобахш гиёҳлардан препаратлар тайёрлаш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Миллий инновацион соғлиқни сақлаш палатаси томонидан Хитойнинг Bei Jing Hong Tian Li FhamaceuticalCo.Ltd («Хунтяньли») компанияси билан соғлиқни сақлаш ва фармацевтикани ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида Меморандум имзоланди.
 
«Хунтяньли» компанияси Хитой тиббиётининг анъанавий рецептлари бўйича шифобахш доривор гиёҳлар асосида ишлаб чиқарадиган препаратлари билан машҳур. Меморандумга кўра, ҳамкорлик Хитойдан Ўзбекистонга препаратлар етказиб беришдан бошланади, бозор тадқиқ қилинганидан кейин эса бундай дори маҳсулотларини мамлакатимизда ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Ҳужжат 2019 йил 5 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Миллий инновацион соғлиқни сақлаш палатасининг раиси Ровшан Изамов ва «Хунтяньли» компаниясининг президенти У Цинзе томонидан имзоланди.
 
Халқаро тан олинган ва Ўзбекистон учун инновацион бўлган аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш турлари Миллий палатанинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Меморандумда қайд этилишича, Хитой компанияси Ўзбекистонда реабилитация касалхонаси ва анъанавий Хитой тиббиёти асосларига ўқитувчи марказга эга курорт-соғломлаштириш шаҳарчасини очиш имкониятини ҳам кўриб чиқади.
 
Томонлар биринчи босқичда диабет, гипертония, юрак-қон томир касалликлари, жигарнинг турли шикастланишларини даволашга йўналтирилган шифобахш гиёҳлар асосидаги дори воситаларининг бешта турини илгари суриш ҳақида келишиб олишди.
 
Бозор таҳлилининг ижобий прогнозларида, Хитой томони босқичма-босқич 2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасига 100 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этиш нияти борлигини билдирди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.