Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашуви ўтказилади
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи маслаҳат учрашуви 27 ноябрга белгиланган бўлиб, у Тошкентда бўлиб ўтади. Бу ҳақда TASS Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултан Назарбаевга таянган ҳолда хабар беради.
“Бундан олдин қўшниларимизни маслаҳат учрашувига йиғилишга чақирган эдим. Бундай учрашув Астана [Нур-Султан]да бўлиб ўтганди. Улар турли пойтахтларда ўтишини истардим. Бу йил учрашув 27 ноябрь куни белгиланганидай Тошкентда ўтказилишига умид қиламан».
Назарбаевнинг қайд этишича, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида ҳал этилмаган масалалар бор. “Тўқнашувлар юз беряпти, одамлар нобуд бўляпти”, – дея таъкидлайди собиқ давлат раҳбари.
Қайд этиб ўтамиз, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи маслаҳат учрашуви 2018 йил март ойида Қозоғистон пойтахтида ўтказилганди. Шу йил июль ойида Ўзбекистон ТИВда иккинчи учрашув кузда Тошкентда бўлишини маълум қилишди.
Шарҳлар