Ўзбекистон Қозоғистон уни импортини қарийб 5% га оширди

Ўзбекистон Қозоғистон уни импортини қарийб 5% га оширди

2014 йил январь-июнь ойларида Қозоғистон Ўзбекистонга буғдой ёки буғдой-жавдар уни экспортини 442,5 минг тоннагача (111,6 млн доллар) оширди, бу 2013 йилнинг шу даврига нисбатан 4,9% (10,3%) га кўп. Бу ҳақда Kapital.kz сайти хабар беради.

Маълумотларга кўра, биринчи ярим йилликда қуйидагилар Қозоғистон унининг энг йирик харидорларига айланган: Ўзбекистон – 111,6 млн долларга  (-10,3%) 442,5 минг тонна (+4,9%), Афғонистон – 100,5 млн долларга (+137,6%) 298 минг тонна  (+165,5%), Тожикистон – 28,4 млн долларга (-18,9%) 86,4 минг тонна (-9,8%), Қирғизистон – 8,4 млн долларга (-63,9%) 31,2 минг тонна (-58,6%), Туркманистон – 10,4 млн долларга (-0,6%) 24,9 минг тонна (+19,7%).

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 1 августидан бошлаб 2013 йилда улуши қозоқ уни экспорти ҳажмининг ярмидан кўпини ташкил қилган (1,8 млн тоннанинг 977,4 минг тонна) Ўзбекистон буғдой уни импортининг акцизини 15% дан 11% гача камайтирганди. Мазкур акциз 2011 йил 1 апрелда жорий этилган эди.  

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.