«Фейк янгиликларнинг сайловларга таъсири тўғрисида энг яхши ролик» танлови эълон қилинди
ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси фейк-ньюс бўйича ижтимоий видеороликларни тайёрлашга танлов эълон қилади. Лойиҳанинг мақсади одамларнинг фейк янгиликлар борлиги ва улар туғдирадиган хавф-хатарлар ҳақидаги хабардорлигини ошириш, одамларга реал воқеалар ва фойдали маълумотлар ёрдамида уларнинг таҳдидини англаш муҳимлигини кўрсатишдан иборат. Фейк янгиликлар ахборот оқимининг бир қисмига айланишга улгурди, уларнинг асосий қисми ижтимоий воқеликни тузишга деструктив таъсир кўрсатади. Танлов Буюк Британия ҳукумати томонидан молиялаштириладиган “Жамоатчилик манфаатларига амал қилинишини таъминлаш учун ўзбек ОАВнинг салоҳиятини кучайтириш – II Фаза” лойиҳаси доирасида ўтказилмоқда.
Танловнинг асосий мақсади фейк янгиликларнинг сайловлар жараёнига, сайловлар пайтида одамларнинг онги, муносабати ва хатти-ҳаракатига салбий таъсир кўрсатиши муаммосига эътибор қаратишдан иборат.
Шу муносабат билан ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси танловда барча манфаатдор номзодларни “Фейк янгиликларнинг сайловларга таъсири тўғрисида энг яхши ролик” номинациясида қатнашишга чорлайди.
Танлов шартлари:
• Номзодлар ариза шаклини тўлдиришлари ва уни 2019 йил 30 ноябргача ушбу электрон манзилга юборишлари керак: [email protected] ёки [email protected] .
Ижтимоий роликда қуйидаги мезонларга амал қилиниши лозим:
· Ролик фейк янгиликларнинг сайловларга салбий таъсири билан боғлиқ воқеаларни ўз ичига олиши керак;
· Ролик фейк янгиликларнинг сиёсий жараёнларга, одамларнинг сайлов пайтидаги онги, муносабати ва хатти-ҳаракатларига таъсир қилиш моҳияти, белгилари, воситалари ҳақида аниқ тасаввур бериши керак;
· Ролик фейк контентни таниб олиш учун зарур бўлган ҳаракатларнинг аниқ алгоритмини ўз ичига олиши зарур;
· Видео қуйидаги тиллардан бирида бўлиши керак: ўзбек, рус, инглиз ёки қорақалпоқ тили.
Тайёр роликларни юбориш муддати: 2019 йил 10 декабрь
Мукофот: чет элга ўқиш сафари.
Алоқа учун шахс: Баргида Мўминжонова, телефон: +99878 1207116 (қўшимча 111).
Шарҳлар