Америкада талабалар Ғазодаги урушга қарши чиқишди

Фото: казинформ

Талабалар норозиликлари Гарварддан Жанубий Калифорниягача бўлган таълим муассасаларини қамраб олди, улар АҚШ ҳукуматини Исроил ҳарбий амалиётларини молиялаштиришдан бош тортишга чақирмоқда.

“Норозилик намойишлари Нью-Йоркдаги Колумбия университети талабаларининг ҳибсга олиниши ва чиқариб юборилиши ортидан бутун мамлакат бўйлаб авж олган. Йель, Нью-Йорк, Браун, Жанубий Калифорния, Гарвард, Техас, Мичиган, Массачусетс технология институти, Калифорния давлат политехника университети ва бошқалар норозилик намойишларини бошланди”, – дейилади хабарда.

Техас Хавфсизлик департаменти маълумотларига кўра, Остиндаги Техас университетида 34 киши ҳибсга олинган.

Лос-Анжелес полициячилари намойишчиларни тарқатиш буйруғига биноан Жанубий Калифорния университети кампусини ўраб олган. Айрим талабалар тарқалиб кетишди, бироқ 50 га яқин намойишчилар марказий кампусни тарк этишдан бош тортганлари учун ҳибсга олинган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.