Нақд хорижий валюта яширинча олиб чиқмоқчи бўлганлар ушланди

“Фарход” чегара  божхона  пости ходимлари томонидан,  Контрабандага қарши курашиш тезкор вакили ҳамда Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ДХХ ходимлари ва ДХХ 9226- сонли Ҳарбий қисм чегара қўшинлар билан ҳамкорлигида нақд хорижий валюта яширинча олиб чиқилиши тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати ёзмоқда.

“Қўшни давлатга ўтиш учун  “Фарход” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаронинг қўл юклари  божхона кўригидан ўтказилганида озик-овқат маҳсулотлар орасида ва сумка ичига оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва декларацияланмаган жами 1 048 500  Россия рубли ҳамда 10 000 АКШ доллари  нақд хорижий валюталарни ноқонуний олиб чиқишга уринишни фош қилинди”, – дейилади хабарда.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз: амалдаги тартибларга кўра жисмоний шахсларга эквиваленти 100 млн сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига божхона назорати қоидаларига риоя этилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқишларига рухсат этилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.