2019 йилда чет элга чиқиш паспортлари пайдо бўлиши мумкин
Бу ҳақда ўтган пайшанба куни мамлакат Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилди.
«Виртуал қабулхонага, ТИВ электрон почтаси ва мессенжер аккаунтларига Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан тушаётган мурожаатларни таҳлил қилиш натижаси чет элга чиқиш учун икки йиллик стикерни бекор қилиш масаласини ишлаб чиқиш зарурлигини кўрсатди», – дейилади хабарда.
Агар республикада чет элга чиқиш паспортларини жорий этиш ҳақида узил-кесил қарор қабул қилинса, унда ушбу ҳужжатни бериш 2019 йилдан бошлаб босқичма-босқич амалга оширилади.
Шу билан бирга, амалдаги биометрик паспорт Ўзбекистон Республикасида шу паспорт эгасининг шахсини тасдиқловчи асосий ҳужжат бўлиб қолади. Чет элди амалдаги биометрик паспорт билан юрган шахслар учун ушбу ҳужжатдан мамлакат ташқарисида фойдаланишнинг алоҳида тартиби ишлаб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат персоналлаштириш маркази, ИИВ, ТИВ, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигиг, МХХ ва “Давлат белгиси” ДИЧБга бир ой муддат ичида конкрет босқичлар, муддатлар, техник шартлар ва молиявий харажатларни кўзда тутувчи чет элга чиқиш паспортини жорий этиш этиш бўйича асосли таклифларни киритиш топширилди.
Шарҳлар