2020 йилда аёллар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ўтган йилга қараганда 1,5 бараварга ошган
Аёлларнинг ўз жонига қасд қилишига кўп ҳолларда турмуш ўртоғи ёки қайнонаси билан келишмаётгани сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда 8-январ куни Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғининг ўринбосари Дилоромхон Қўзиева маълум қилди, деб ёзади “Дарё” нашри.
Дилоромхон Қўзиеванинг маълум қилишича, ҳар куни нечта аёл ўз жонига қасд қилгани ҳақидаги маълумотлар таҳлил қилиб борилади. Унинг қўшимча қилишича, 2020 йилда 900 нафардан ортиқ аёл ўз жонига қасд қилган.
Сабабларини ўрганамиз, бундай нохуш ҳолатларга кўп ҳолларда аёлларнинг турмуш ўртоғи ёки қайнонаси билан келишмаётгани сабаб бўлмоқда. Масалан, яқинда ўз жонига қасд қилган аёлнинг оилавий шароитини ўрганганимизда овсинлари томонидан хўрлаб келингани аниқланди, – дейди Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг масъул ходими.
Шарҳлар