6 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг йиғилиши ўтказилди, унда депутатлар Ҳисоб палатасининг 2020 йил учун ҳисоботини кўриб чиқди, дея хабар беради “Дунё” нашри.
2020 йилда Ҳисоб палатаси 671,3 млрд сўмлик ноқонуний харажатларни, танқисликни, талон-тарожликларни ҳамда чиқимларни 1 трлн сўмга оптималлаштириш имкониятини аниқлади.
Ҳисоб палатаси 87 та назорат тадбирини ва таҳлилий ўрганишларни ўтказган.
Бундан ташқари, Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг 23,8 млрд сўм миқдоридаги камомадлари ва ноқонуний харажатлари аниқланган, қайта молиялаштирилган 8,4 млрд сўм жамғармага қайтарилган.
Йиғилишда халқ таълими вазирлиги муассасаларида 192,2 млрд сўмлик молиявий хатолар, камомадлар ва талон-тарожликлар аниқлангани қайд этилди. Хусусан, халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармасидан 21 млрд сўм маблағни самарасиз сарафлаш аниқланган. Беруний туманидаги 58-сонли мактаб филиалида 420 млн сўмлик қурилиш ва фойдаланишга топшириш ишлари амалга оширилмаган.
Депутатлар халқаро молиявий институтлар томонидан молиялаштирилаётган лойиҳаларда муаммолар мавжудлигига эътибор қаратди. Хусусан, 2010-2019 йилларда давлат ташқи қарзини жалб этган ҳолда якунланган қиймати 12,6 млрд долларлик 81 та лойиҳадан 24 тасида хатоликлар ва камчиликлар аниқланган.
07 апрель 2021 91 0
2020 йилда Ҳисоб палатаси 671 млрд сўмдан ортиқ миқдорда ноқонуний харажатлар ва талон-тарожликларни аниқлаган
Комментарии (0)
-
Бино эски бўлишига қарамасдан, палаталарда COVID-19 га чалинган беморлар учун талабларга мувофиқ барча шароитлар яратилган, - дейилади хабарда12 апрель 2021 31 0
-
9 апрель куни блогер Troll10 апрель 2021 99 0
-
У Ички ишлар вазирлиги ишни тергов қилишига ва ушбу жиноятни хаспўшлашда айбдорларни жазолашига умид билдирди10 апрель 2021 101 0
-
Оила аъзоларининг сўзларига кўра, қиз ўлимидан бир кун олдин калтакланган бўлиб, у онасидан уни эрининг уйидан олиб кетишларини, акс ҳолда ўлишини айтган09 апрель 2021 143 0
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳодисалар12 апрель 202120:14 0
-
Жамият12 апрель 202114:41 0
-
Ҳодисалар10 апрель 202119:15 0
Мулоҳазавсе
Биз Facebook дамиз
Чтобы оставлять комментарии, авторизуйтесь с помощью: